Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш мавзусидаги йиғилишда Сергелидан оқиб ўтадиган “Жунариқ” каналидан ўтган кўприк воқеасига тўхталиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, айрим ҳокимлар ва вазирлар мурожаатлар борасида кескин ўзгариш қилмаган.
Масалан, Тошкент шаҳрида 170 минг ва Тошкент вилоятида 110 минг мурожаатнинг ярмидан кўпи ечимини топмаган. Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент шаҳрида такрорий мурожаатлар кўпайган.
“Мисол учун, фуқаро январь ойида мактаб ўқувчиси Сергелидан оқиб ўтадиган “Жунариқ” каналига тушиб кетганини айтиб, бузилган кўприкни қайта тиклашни сўраган. Бу масалага икки ой давомида бирорта масъул эътибор қаратмаган, мурожаатга юзаки жавоб берилган”, деди Президент.
Ҳолат ижтимоий тармоқда тарқалганидан кейингина маблағ ҳам топилган, кўприк ҳам қурилган. Мурожаатлар билан ишлашдаги бундай камчиликлар одамларнинг давлатга бўлган ишончига путур етказаётгани кўрсатиб ўтилди.
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51050
Жамият
//
Изоҳ йўқ