Жамият
14–15-март кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
Дам олиш кунлари Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида 14 мартда кечқурун ва 15 март куни баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади. Кечалари ҳам ҳарорат кўтарилади. Мамлакатимиз ҳудудининг катта қисмида кечалари 0-5 даража илиқ атрофида бўлади. Фақат республиканинг айрим жойларида кечалари кучсиз совуқ сақланиб туради. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади.
Тошкентда: 14-15-мартда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 11-13 даража илиқ, дам олиш кунлари эса 13-15 даража илиқ бўлади. Ҳарорат кечалари 1 даража совуқ-4 даража илиқ бўлади.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
78286
Жамият
56989
Жамият
56250
Жамият
51297
Жамият
//
Изоҳ йўқ