Ипотека субсидияси учун аризалар 16-мартдан бошлаб қабул қилинади

Сақлаш
11:31 / 13.03.2026 9 0

Навбатдаги ипотека кредитлари бўйича субсидиялар олиш учун аризалар 2026-йил 16-март куни соат 14:00 дан бошлаб қабул қилина бошлайди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

 

Қайд қилинишича, субсидия олиш учун ариза берувчи ижтимоий мезонлар асосида баҳолаш натижасига кўра камида 30 балл тўплаши керак. Шунингдек, унинг кредит тарихи субсидияли ипотека кредитлари дастурида иштирок этувчи камида битта тижорат банкининг ички талабларига мос бўлиши талаб этилади.

 

Шунингдек, ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи номида республика ҳудудида мулк ҳуқуқи асосида турар жой мавжуд бўлмаслиги лозим. Ариза берувчининг ўртача ойлик даромади ҳам белгиланган ижтимоий мезонлар доирасида бўлиши керак.

 

Субсидия олиш учун аризани давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиб, myGov мобил иловаси орқали ёки my.gov.uz портали орқали топшириш мумкин. Ҳарбий тузилмалар ходимлари эса аризани давлат хизматлари марказларига мурожаат қилган ҳолда топширади.

 

Вазирлик маълумотига кўра, ариза топшириш жараёнида OneID тизимида тижорат банкларига кредит тарихини баҳолаш учун маълумотлардан фойдаланишга рухсат берилган бўлиши керак.

 

Дастурда иштирок этувчи банклар рўйхати:

 

  • Агробанк;

  • Алоқабанк;

  • Асакабанк;

  • Asia Alliance Bank;

  • Бизнесни ривожлантириш банки;

  • Hamkorbank;

  • Ипак Юли Bank;

  • Ипотекабанк;

  • Микрокредитбанк;

  • Orient Finans Bank;

  • Трастбанк;

  • Туронбанк;

  • Халқ банки;

  • Ўзмиллийбанк;

  • Ўзсаноатқурилишбанк.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//