Жамият
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида, 2024 йилда қайта қурилган «Буюк Турон» кўпригига олиб чиқувчи йўлнинг бир қисми ўпирилиб кетди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратлардан кўринишича, ўпирилиш – йўл ўтказгичнинг Темур Малик кўчасидан Буюк ипак йўли кўчасига олиб чиқувчи қисмида содир бўлган.
Йўлнинг бошқа томонида ҳам ёриқлар бор: бу ўпирилишдан олдинги аломатлар бўлиши мумкинлиги айтиляпти.
«Буюк Турон» кўприги – Темур Малик кўчасини реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида 128,6 млрд сўмга қайта қурилган бўлиб, 2024 йил август ойида – Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилганди.
Айни пайтдаги маълумотларга кўра, жабрланганлар қайд этилмаган. Бу ҳақда маълум қилган Тошкент шаҳар ҳокимлиги воқеа жойига зудлик билан авария хизматлари, техник мутахассислар ва масъул ташкилотлар вакиллари юборилгани, ҳодиса содир бўлган ҳудуд ўраб олинганини билдирди.
.jpg)
«Ҳозирда комплекс техник текширув ўтказилмоқда. Текширув якунланмагунча, узил-кесил хулоса чиқаришга ҳали эрта. Дастлабки тахминлар қаторида сўнгги кунлардаги кучли ёғингарчилик таъсири, жумладан, тупроқнинг ҳаддан ташқари намланиши ва конструкцияга тушадиган юкламанинг ортиши каби омиллар кўриб чиқилмоқда. Шу билан бирга, лойиҳавий ечимлар, қурилиш-монтаж ишлари сифати, дренаж тизимининг ҳолати, қурилиш назорати ҳамда объектни қабул қилиб олиш тартиби каби барча тегишли ҳолатлар ҳам текширилмоқда.
Техник текширув якунлари бўйича тиклаш ишлари юзасидан қарор қабул қилинади. Қоидабузарликлар ёки ишларнинг лозим даражада бажарилмаганлиги аниқланса, масъул шахсларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади», – дейилади ҳокимлик ахборотида.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77691
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ