Жамият
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТE) миссияси 2026 йилнинг иккинчи ярмида атом электр станцияси қурилиши жараёнини ўрганиш учун Ўзбекистонга ташриф буюришга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда «Ўзатом» агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
«Ўзатом» директори Азим Аҳмадхўжаев ва МАГАТE бош директори Рафаэл Гросси Парижда ўтказилган Ядро энергияси бўйича II халқаро саммит доирасида икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Томонлар, шунингдек, Жиззах вилоятининг Фориш туманида мамлакатдаги илк АЭС майдончасида дастлабки бетон қуйиш ишларини бошлаш масаласини ҳам кўриб чиқди.
МАГАТE раҳбари лойиҳанинг аҳамиятига ва унинг ўзига хос жиҳатига – ягона мажмуа доирасида катта ва кичик қувватли реакторларни интеграция қилиш режалаштирилганига эътибор қаратди, дея қўшимча қилди матбуот хизмати.
Учрашув якунларига кўра, МАГАТE бош директори Ўзбекистон ядровий дастури амалга оширилишини қўллаб-қувватлашни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади. У дастлабки бетон қуйиш ишларини бошлаш маросимида иштирок этиш таклифини қабул қилди.
Томонлар, шунингдек, МАГАТE котибиятида ўзбекистонлик мутахассислар сонини кўпайтиришга ўзаро қизиқиш билдирди. «Бундай қадам миллий тажрибани халқаро лойиҳаларга самаралироқ интеграция қилиш имконини беради ва мамлакатнинг атом соҳасидаги кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлайди», – дейилади агентлик хабарида.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77691
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ