Тошкентда Франция виза маркази очилди

Сақлаш
09:09 / 12.03.2026 13 0

Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Уалид Фук 11 март куни Тошкентда Францияга сафар учун виза аризаларини қабул қилувчи янги виза марказини тантанали равишда очди. Бу ҳақда дипломатик миссиянинг Telegram саҳифасида хабар берилди.

 

Эндиликда барча виза ҳужжатлари истисносиз ТLCCоntact маркази орқали топширилиши керак бўлади. Хабарда қайд этилишича, бу чора ариза берувчиларга янада сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида амалга оширилди.

 

Бундан олдин виза аризалари бевосита Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳузуридаги виза бўлими томонидан қабул қилинарди. Эндиликда дипломатик миссия консуллиги ариза берувчиларни қабул қилмайди.

 

Аввалроқ элчихона VFC платформаси энди Францияга визалар учун учрашувларни белгилаб бермаслиги, ТLCCоntact орқали учрашувлар белгилаш учун қўнғироқларни қабул қила бошлашини билдирганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//