12-март куни ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Сақлаш
16:49 / 11.03.2026 13 0

“Ўзгидромет” 12-март куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди эълон қилди. Унга кўра, пайшанба куни ёғингарчиликсиз ўтади, ҳаво ҳарорати нисбатан кўтарилади. 

 

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 6-8 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ; Устюртда кечаси 10-12 даража совуқ, кундузи 4 даража совуқ- 1 даража илиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ; Навоий вилояти чўл ҳудудида кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади.

 

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

 

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//