Жамият
Жорий йилнинг 13–15 март кунлари Ҳиндистон Элчихонаси Ўзбекистон Кинематография агентлиги ҳамкорлигида, Ҳиндистон Ахборот ва эшиттиришлар вазирлиги ҳамда Ҳиндистон Миллий кино тараққиёти корпорацияси кўмагида ҳинд кинофестивали доирасида бепул кинонамойишлар ташкиллаштирилмоқда.
Қайд этилишича, “8 март — Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан аёллар мавзусига бағишланган ҳинд кинофестивалининг 2-нашри — “Сашакт Нари — Аёлликни улуғлаш” тадбири бўлиб ўтади.
Фестиваль доирасида жасорат ва матонат билан қийинчилик ҳамда синовларни енгиб ўтган аёллар бош қаҳрамон бўлган машҳур ҳинд фильмлари намойиш этилади.
Дастур:
- 13 март, 14:30 — “Дангал” филми;
- 14 март, 11:00 — “Деар Зиндаги” филми;
- 14 март, 15:00 — “Танви The Great”филми;
- 15 март, 11:00 — “Катҳал” филми;
- 15 март, 15:00 — “Тану weds Manu” филми.
Кириш барча учун бепул.
Сиёсат
Жамият
Маданият
Илм-фан
Сиёсат
Илм-фан
78273
Жамият
56983
Жамият
56243
Жамият
51290
Жамият
//
Изоҳ йўқ