Жамият
“Ўзбекистон Республикасининг Киберхавфсизлик стратегиясини белгилаш ва кибержиноятчиликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистоннинг 2026–2030-йилларга мўлжалланган киберхавфсизлик стратегияси тасдиқланди. Ҳужжатда белгиланишича, 2026-йил 1-апрелдан Адлия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасида Киберхавфсизликни таъминлаш бўлими ташкил этилади.
Шу санадан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳамда бюджет параметрлари доирасида зарур маблағлар киберхавфсизликни таъминлаш масалаларига йўналтирилади.
Давлат хавфсизлик хизматининг миллий ахборот тизимлари ва ресурсларининг замонавий кибертаҳдидларга бардошлилик даражасини ошириш мақсадида уларнинг киберхавфсизлик борасидаги камчиликларини аниқлаш бўйича мустақил экспертлар иштирокида танловлар ўтказиб борилади. Мазкур танловлар Давлат хавфсизлик хизмати томонидан белгиланадиган махсус электрон платформада ўтказилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56804
Жамият
56032
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ