“Ташаббусли бюджет”нинг 1-мавсуми доирасида овоз бериш бошланди

Сақлаш
14:06 / 11.03.2026 9 0

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йилги 1-мавсуми доирасида 11 мартдан овоз бериш босқичи бошланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар қилди.

 

Ушбу мавсум доирасида фуқаролар томонидан жами 21 049 та лойиҳа келиб тушган бўлиб, шулардан 17 390 таси саралаш босқичидан овоз бериш босқичига ўтказилди. Овоз бериш жараёнлари 20 март соат 23:59 га қадар давом этади. Фуқаролар ўзларига қулай бўлган қуйидаги усуллардан бири орқали овоз бериши мумкин:

 

  • “Очиқ бюджет” порталининг веб саҳифаси;

  • порталнинг мобил иловаси (Android ва iOS);

  • Телеграм’даги расмий бот ёрдамида.

  •  

Шунингдек, айрим ҳудудларнинг овоз бериш босқичида иштироки  вақтинчалик чекланди. Хоразм вилояти Урганч шаҳри, Боғот, Қўшкўпир, Урганч, Хива, Янгиариқ туманлари, Тошкент вилояти Зангиота тумани, шунингдек, Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳри ва Навоий вилоятининг Ғозғон ва Навоий шаҳарларида лойиҳалар ишчи комиссия томонидан асоссиз равишда рад этилгани ёки “Ташаббусли бюджет” мезонларига зид лойиҳалар овоз беришга ўтказилгани маълум бўлди.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (ваколатли орган) томонидан лойиҳаларни амалдаги қонунчиликда белгиланган мезонларга асосан қайта кўриб чиқиш юзасидан сўровлар юборилган бўлса-да, тегишли туман (шаҳар) ишчи комиссиялари томонидан лойиҳалар қайта кўриб чиқилиши таъминланмаган.

 

Шу муносабат билан, ишчи комиссиялар томонидан лойиҳалар амалдаги мезонларга мувофиқ қайта кўриб чиқилмагунга қадар ушбу туман (шаҳар)ларда лойиҳаларга овоз бериш босқичи вақтинчалик чекланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//