Эртага республиканинг айрим ҳудудларида қор ва ёмғир ёғиши мумкин

Сақлаш
13:29 / 10.03.2026 11 0

«Ўзгидромет» 11 март, чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

 

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси бироз қор ёғиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-3 даража совуқ, кундузи 2-4 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-10 даража совуқ, Устюртда кечаси 11-13 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, Навоий вилояти чўл ҳудудида 5-10 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

 

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-3 даража совуқ, кундузи 2-5 даража илиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечаси Қашқадарё вилоятида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 1-6 даража илиқ бўлади.

 

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (асосан қор кўринишида), айрим жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//