Жамият
Ҳаво ҳарорати пасайиши сабабли 10 март куни соат 16:00 дан бошлаб «метан заправкалар» фаолиятига вақтинча чеклов жорий этилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, мазкур чора-тадбирлар, аввало, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор газ таъминоти билан таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
Қайд этилишича, республика ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массаларининг кириб келиши оқибатида табиий газга бўлган талаб ортган. Шу сабабли магистраль газ қувурларида босимнинг пасайиши кузатилмоқда. Бундай шароитда, энг аввало, аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш муҳим саналади.
Ахборот матнида қайд этилишича, ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи ҳамда жамоат транспорт воситалари учун газ таъминоти чекловларсиз, барқарор тарзда давом эттирилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56804
Жамият
56032
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ