Сиёсат
Бугун, 10 март куни Юнусова Нигорахон Юсупжоновна Андижон вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Юнусова Нигорахон 1981 йилда Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида туғилган. 2003 йилда Фарғона давлат университетини (сиртқи) тамомлаган. Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, Муҳаммад ал Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаби Андижон филиали директори вазифасида фаолият олиб борган.
Шунингдек, Мирзаев Адхамжон Акрамович Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 мартдаги фармойишига мувофиқ, беш йил муддатга Андижон вилоят судининг раиси лавозимига тайинланди.
Адхамжон Мирзаев ҳам 1981 йилда Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида туғилган. Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, Наманган вилоят суди раисининг ўринбосари — жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида фаолият олиб борган.
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51050
Жамият
//
Изоҳ йўқ