Жамият
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги умумтаълим мактаби ўқитувчиси аввалроқ тожикистонлик наркокуръерлар келтириб берган 14 кг 680 гр “опий” моддасини шартли харидорга 180 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Ушбу ҳолат Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Божхона ва Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Сариосиё туманида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланди.
Ҳолат юзасидан 42 ёшли фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда наркосавдогарнинг жиноий шерикларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.
ДХХ мамлакат фуқароларидан бу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келганда Хизматининг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришларини сўраб, уларнинг шахси сир сақланишини кафолатлайди.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77830
Жамият
56763
Жамият
55995
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ