Жамият
Ижтимоий тармоқларда Эрон ҳудудида гўёки "кислотали булутлар" шаклланиб, улар ёғинлар билан Марказий Осиё давлатлари ҳудудига етиб келиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Мазкур маълумотлар илмий жиҳатдан асосланмаган.
Кислотали ёғинлар атмосферада олтингугурт оксидлари (СО₂) ва азот оксидлари (НО₂) узоқ вақт давомида тўпланиб, булутларда сув буғи билан кимёвий реакцияга киришиши натижасида ҳосил бўлади. Бундай жараёнлар асосан йирик саноат ҳудудлари ва тўғридан-тўғри чиқинди манбалари яқинида кузатилади.
Ҳаво массалари узоқ масофаларга кўчиши жараёнида ифлослантирувчи моддалар концентрацияси атмосферадаги турбулентлик, вертикал аралашиш, қуруқ ва нам чўкиш жараёнлари таъсирида кескин камаяди. Шу сабабли манбадан минглаб километр узоқликда хавфли даражадаги кислотали ёғинлар шаклланиши деярли мумкин эмас.
Бундан ташқари, ёғинларнинг ҳосил бўлиши маҳаллий булут ҳосил бўлиш жараёнлари билан боғлиқ бўлиб, ёғинлар асосан ҳудуд устидаги атмосферада мавжуд бўлган сув буғи ва аэрозоллар ҳисобига шаклланади.
Метеорологик кузатувлар ва атмосфера ҳавоси сифати мониторинги маълумотларига кўра, кислотали булутларнинг Ўзбекистон ва қўшни давлатлар ҳудудига кўчиб келиши хавфи кузатилмаяпти.
Шу муносабат билан оммавий ахборот воситаларида тасдиқланмаган ва ёлғон маълумотларни тарқатмасликни ҳамда фақат расмий манбаларга таянишни сўраймиз. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёлғон ёки тасдиқланмаган маълумотларни тарқатиш учун амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари мавжудлигини эслатиб ўтамиз, дейилади расмий муносабатда.
Жамият
Спорт
Жамият
Сиёсат
Спорт
Жамият
77679
Жамият
56692
Жамият
55912
Жамият
50964
Жамият
//
Изоҳ йўқ