Андижонлик келин сепида 800 та китоб олиб келди

Сақлаш
10:21 / 08.03.2026 11 0

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманига Андижондан келин бўлиб тушган Насибахон Иброҳимованинг сепи ижтимоий тармоқларда олқишларга сазовор бўлмоқда. У келинлик уйига 800 та китоб билан борган.

 

Турмуш ўртоғи Миржалол Маҳмарайимовнинг Kun.uz'га айтишича, бўлажак рафиқаси билан бир неча йил биргаликда китоб йиғишган, тўйдан кейин эса жуфтликнинг қўшма кутубхонасидаги китоблар сони 1,5 мингтага етган.


 

“3 йил севишдик, бирга китоб ўқидик, бирга китоб йиғдик. Онлайн тарзда китоб сотувини ҳам йўлга қўйдик. Шахсий китоб жавонимиз битта бўлиши орзумиз эди. 2025 йил августида турмуш қурдик. Тўйдан олдин бирга йиғган ва ўзида бор китобларни менинг уйимга олиб келди. Кейин битта жавон ясаб, шахсий кутубхона қурдик”, деган Миржалол.

 

Оиланинг шахсий кутубхонаси Миржалолнинг Кўкдала тумани Шўрқудуқ маҳалласидаги уйида жойлашган. Келин-куёв эса ҳозирда Тошкент шаҳрида ижарада яшашади – Миржалолнинг иши шу ерда, у Чорсудаги китоб дўконларидан бирида ишлайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//