Маданий мерос агентлиги “Чоштепа” археология ёдгорлиги юзасидан муносабат билдирди

Сақлаш
22:14 / 06.03.2026 17 0

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Паяриқ туманида жойлашган “Чоштепа” археология ёдгорлигига зарар етказилгани юзасидан турли маълумотлар тарқалган эди. Бу бўйича Маданий мерос агентлиги расмий муносабат билдирди.

 

Маълумот берилишича, 2026-йил 6-март куни Маданий мерос агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бош мутахассислари археология ёдгорлигида жойига чиқиб ўрганиш ишлари амалга оширилди.

 

Ўрганиш жараёнида археология ёдгорлиги ҳудудида Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгаши хулосасисиз дарахт кўчатлари экилгани, кейинчалик эса номаълум шахслар томонидан ушбу кўчатлар кесиб ташлангани аниқланган. Мутахассислар хулосасига кўра, археология ёдгорликлари ҳудудида дарахт экилиши илдизларнинг ўсиши натижасида тарихий-маданий қатламларга зарар етказиши мумкин. Шунингдек, жойида ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра, кесилган дарахтлар археология ёдгорлигининг тарихий қатламларига зарар етказмагани қайд этилди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ёдгорлик атрофида истиқомат қилувчи фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда моддий маданий мерос объектлари ҳудудида қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш юзасидан зарур кўрсатмалар берилди. Масала Маданий мерос агентлиги томонидан назоратга олинган.

 

“Чоштепа” археология ёдгорлиги Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 4-октябрдаги 846-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган ва ҳамда давлат муҳофазасига олинган”, дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//