Жамият
Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтаётган байрам тадбирида хотин-қизлар ўз уйида тадбиркорлик қилиши учун “Даромадли аёл” дастури бошланишини таъкидлади.
Қайд этилишича, жорий йилда 166 минг хотин-қиз замонавий касб ва тадбиркорликка, яна 100 минг нафари эса ахборот технологиялари соҳасига ўқитилади.
“Даромадли аёл” дастури орқали лидер тадбиркорлар кўмагида касаначилик, ҳунармандчилик, паррандачилик, асаларичилик ва томорқачилик йўналишларида 50 минг аёлнинг бандлиги таъминланади. Бундан ташқари, “Ҳамроҳ” дастури доирасида хотин-қизларнинг 3 мингта лойиҳасига жами 1 триллион сўм ажратилади”, деди Президент.
Умуман, жорий йилда 1,5 миллион аёлни даромадли қилиш, шундан 400 минг нафарини бизнесга жалб этиш бўйича катта марра олинган. Ушбу мақсадлар учун 25 триллион сўмдан зиёд ресурс йўналтирилади.
“Бугун олийгоҳда ўқиётган қизларнинг сони 904 мингдан ошиб, жами талабаларнинг 54 фоизини ташкил этмоқда. Ўтган йили 60 нафар қизимиз дунёдаги энг нуфузли олийгоҳларга ўқишга кирган. Стажёр-тадқиқотчилар ва докторантурада таҳсил олаётганларнинг 8,5 минг нафари, яъни 61 фоизини хотин-қизлар ташкил этаётгани ҳам эътиборлидир”, дея таъкидлади давлат раҳбари.
Шунингдек, янги ўқув йилидан бошлаб эҳтиёжманд оилалардаги аёллар учун давлат гранти квотаси 2 карра оширилиб, 4 мингга етказилиши белгиланди. Топ 300 таликдаги олийгоҳлар билан қўшма таълим асосида магистратура босқичида таълим олаётган талаба-қизларнинг контракт пуллари ҳам давлат томонидан тўлаб берилади.
Мактабнинг 11-синфини битириб, давлат техникумларига кирган қизларни касбга ўқитиш тўлиқ давлат гранти асосида бўлади.
Жамият
Иқтисод
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
77741
Жамият
56720
Жамият
55942
Жамият
50997
Жамият
//
Изоҳ йўқ