Жамият
Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтаётган байрам тадбирида бутун Ўзбекистон аёлларига 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан табрик йўллади.
“Инсон ҳаётини, жамият тараққиётини хотин-қизларсиз, уларнинг эзгу фазилатларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Биз сизларнинг тимсолингизда Учинчи Ренессанс бунёдкори бўлиб, майдонга чиқаётган 22 миллион ёш авлодни оналик меҳри билан тарбиялаб, вояга етказган буюк бир кучни кўрамиз. Сизлар тадбиркор, олим, муаллим, шифокор, муҳандис, давлат ва жамоат арбоби, бир сўз билан айтганда, хонадонларимиз фариштаси, оила ва жамият таянчи, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз”, деди Президент.
Шу билан бирга, мамлакатда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатини таъминлаш, муаммоларини ҳал қилиш бўйича мутлақо янги тизим яратилгани таъкидланди. Барча қонун, фармон ва қарорларни қабул қилишда гендер масаласи бўйича ҳуқуқий механизмлар жорий этилди. Энди хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига таъсири баҳоланмай туриб, бирорта қонун қабул қилинмайди.
.png)
Таъкидланишича, яратилган кенг имконият ва шароитлар ҳисобига 230 мингга яқин тадбиркор аёллар синфи шаклланди, миришкор фермер аёллар сони 12 минг нафардан ошди. Илм-фан ривожига ҳисса қўшаётган олималари 6 минг нафардан ошди. Ўтган йили дунё ареналарида қизлар 167 та олтин, 193 та кумуш, 243 та бронза медалини қўлга киритди.
“Хотин-қизларимиз ҳаётидаги ана шундай катта ўзгаришлар дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Парламентлараро иттифоқнинг “Парламентдаги аёллар” рейтингида 92 поғона юқорилаб, 36-ўринни эгаллади. “Гендер тенглик ва бошқарув” индексида 103-ўриндан 52-ўринга кўтарилди. Жаҳон банкининг “Аёллар, бизнес ва қонун” индексида эса ўз позициясини 43 поғонага яхшилаб, 48-ўринга чиқди”, дея таъкидлади Президент.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77669
Жамият
56689
Жамият
55908
Жамият
50962
Жамият
//
Изоҳ йўқ