Жамият
9–12 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
Қайд қилинишича, 9–11 март кунлари Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик кузатилади. Асосан ёмғир ёғиши, айрим жойларда эса қорга айланиши мумкин.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик ёмғир ва қор кўринишида бўлиб, баъзи жойларда кучли бўлиши кутилмоқда.
Шунингдек, республика бўйича айрим ҳудудларда шамол тезлиги 15–20 метр/сониягача кучаяди, баъзи жойларда эса 22–25 метр/сониягача етиши мумкин.
10–12 март кунлари ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасаяди. Республика шимолида кечалари 7–10 даража совуққача, кундуз кунлари 0–3 даража совуққача тушиши прогноз қилинмоқда.
Қолган ҳудудларда 11–12 март кунлари кечалари 0–3 даража совуққача, кундуз кунлари эса 2–5 даража илиқ атрофида бўлиши кутилмоқда.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77830
Жамият
56763
Жамият
55995
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ