Марҳум кичик сержант Эшназаров Хосилбек оиласига Тошкентдан уй берилди

Сақлаш
10:15 / 06.03.2026 12 0

Вояга етмаган шахс бошқарувидаги машина уриб кетиши оқибатида вафот этган ЙПХ инспектори Ҳосилбек Эшназаровнинг оиласига пойтахтдан хонадон топширилди.

 

Қайд этилишича, ИИВ раҳбарияти иштирокида ўтказилган йиғилишда марҳум инспекторнинг отасига “Жасорат” медали тантанали равишда топширилди. Унда ходимнинг онаси, хотини ва болалари ҳам иштирок этди.

 

Шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори, марҳум кичик сержант Эшназаров Ҳосилбек Бекназар ўғли 3 март куни “Жасорат” медали билан мукофотланганди.

 

У ички ишлар органларидаги фидокорона меҳнати, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлиги ва халқ осойишталигини таъминлаш борасидаги хизматлари учун тақдирланган. Шунингдек, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини сақлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда қоидабузарликлар профилактикасини самарали ташкил этишдаги ҳиссаси эътироф этилган.

 

Ҳосилбек Эшназаров ички ишлар органларида 2022 йилдан буён хизмат қилган. Дастлаб Яшнобод туманида фаолият бошлаган, 2024 йилдан патруль-пост хизматида ишлаган. 2025 йилдан эса пойтахт ИИББ йўл-патруль хизмати инспектори сифатида фаолият юритган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//