Илм-фан
Ижтимоий тармоқларда «тирик китоб» сифатида танилган китоб сотувчиси Асадов яқинда 20 минг сўмга харид чеки бермагани ва 20 минг сўм пулни онлайн назорат касса машинаси хотирасига киритмагани учун жаримага тортилганди.
Яқинда кўчада китоб сотувчи, кўпчилик «тирик китоб» номи билан танийдиган Хайрулла Асадов ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллангани учун жаримага тортилди.
Cуд қарорида келтирилишича, 2025 йил 23 сентябрь куни Мирзо Улуғбек тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари Хайрулла Асадовга тегишли кўчма савдо нуқтасида текширув ўтказган. Жараёнда у харидорга 20 минг сўмга харид чеки бермагани ва кунлик савдодан тушган 20 минг сўм пулни онлайн назорат касса машинаси хотирасига киритмагани, шунингдек, тегишли ҳужжатларсиз фаолият юритаётгани аниқланган.
Унга БҲМнинг 5 баравари (2 млн 60 минг сўм) миқдорида жарима жазоси қўлланган.
Шунингдек, Хайрулла Асадовнинг нархи 1 млн 520 минг сўм бўлган 3 турдаги 100 дона китоби тегишли тартибда мусодара қилинган.
Ёшлар ишлари агентлиги ушбу воқеага муносабат билдирди. Агентлик хабарида ёшларимизнинг китобга бўлган қизиқиши ва кўчаларда маърифат улашаётган инсонларнинг ҳаракати доимо эътироф ҳамда қўллаб-қувватлашга муносиблиги айтилган.
Шу ўринда, давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорида айнан китоб савдосига қулай шароит яратиш, мамлакат бўйлаб китоб кўчалари ва боғларини ташкил этиш ҳамда уларни тизимли қўллаб-қувватлаш устувор вазифа этиб белгиланганини алоҳида таъкидланган.
«Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган, пойтахтимиздаги китоб сотувчиси Хайрулла Асадов билан боғлиқ вазият ҳозирда Ёшлар ишлари агентлигининг эътиборида.
Ҳозирги кунда кўчаларда китоб савдосини замонавий, тартибли ва қулай форматга ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида аниқ амалий чоралар кўрилиши режалаштирилган.
Жумладан, жонкуяр китобдор Хайрулла Асадовни муносиб қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидагилар амалга оширилиши режалаштирилган:
– Ёшлар ва китоб мутолаасига қизиқувчи барча ватандошларимизга илм улашишда давом этиши учун унга замонавий букинист дўкончаси ўрнатиб берилади;
– Фаолиятини барқарор ва тизимли йўлга қўйиши учун ушбу янги савдо нуқтасига қўшимча 2000 дан зиёд китоб тақдим этилади.
Асосий мақсадимиз– эзгу ташаббусларга муносиб шароит яратиб бериш орқали уларни янада ривожлантиришдир», дейилади агентлик хабарида.
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
77662
Жамият
56686
Жамият
55903
Жамият
50958
Жамият
//
Изоҳ йўқ