Жамият
Ўзбекистон йўлларида ўрнатилган замонавий фото ва видео кузатув камералари ҳайдовчиларнинг юзини идентификация қилиш технологияси билан жиҳозланган. Ушбу тизим орқали транспорт воситасини бошқараётган шахснинг шахси аниқланиб, ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган фуқаролар томонидан автомобиль бошқарилган ҳолатлар автоматик тарзда қайд этилади.
Таъкидланишича, бу каби технологиялар йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда йўлларда хавфсизликни янада кучайтиришга хизмат қилади.
Қонунчиликка кўра, ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳолда транспорт воситасини бошқарган шахсларга нисбатан биринчи марта базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима қўлланади. Агар ушбу ҳуқуқбузарлик иккинчи марта такрорланса, ҳуқуқбузарга нисбатан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.
Мутахассислар ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга, айниқса, ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳолатда ва балоғатга етмасдан транспорт воситасини бошқармасликка чақирмоқда. Зеро, бу нафақат қонунбузилиш, балки йўл ҳаракати хавфсизлигига ҳам жиддий хавф туғдиради.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77748
Жамият
56721
Жамият
55942
Жамият
51001
Жамият
//
Изоҳ йўқ