Жамият
Паҳлавон Маҳмудга тегишли ноёб қўлёзманинг Ватанга қайтарилиши ва илк бор барча рубоийларни ягона тўплам сифатида нашр этиш ташаббуси миллий маънавий меросни тиклаш йўлидаги муҳим тарихий қадам сифатида баҳоланмоқда.
Паҳлавон Маҳмуд мероси
Маълум бўлишича, ишчи гуруҳ томонидан Паҳлавон Маҳмудга тегишли илмий жамоатчиликка номаълум бўлган 70 дан ортиқ рубоийлар аниқланиб, таржима қилинди. Яқин вақт ичида топилган барча рубоийлар илк бор ягона тўплам сифатида чоп этилиши режалаштирилмоқда.
Қўлёзма Ватанга қайтди
Президент ташаббуси билан “Тирик тарих” туркуми доирасида Паҳлавон Маҳмуд ҳаёти ҳақида “Хива лангари” бадиий филми суратга олинмоқда. Шу билан бирга, Марказ томонидан “Паҳлавон Маҳмуд ижодий мероси” медиалойиҳаси амалга оширилди ва ҳужжатли филм тайёрланди.
2025-йил 17-октябрь куни давлат раҳбари Паҳлавон Маҳмудга тегишли қўлёзмаларни жаҳон фондларидан излаб топиш ва Ватанга қайтариш бўйича топшириқ берди. Мазкур топшириқ ижроси юзасидан Марказ директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигида ишчи гуруҳ тузилди. Изланишлар натижасида Ню-Ёркдаги Ҳофстра университети профессори, WОСCУ аъзоси Александр Наймарк коллексиясида ноёб қўлёзма сақланаётгани маълум бўлди.
Наймарк оилавий мулк саналган ушбу қўлёзмани беғараз асосда Марказ фондига тақдим этиш истагини билдирди. Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси кўмагида қўлёзма юртимизга олиб келинди.
Маълумотларга кўра, мазкур қўлёзма Хива хони Муҳаммад Раҳимхон Феруз (1845–1910) томонидан кўчирилган. Унинг дастлабки саҳифасида “бу рубоиёт ҳам подшоҳи Ислом Хоразмшоҳнинг ёзғонлари” деган битик мавжуд.
Янги топилма: “Канзул-ҳақойиқ” Яқинда ишчи гуруҳ Машҳад шаҳридаги Остони Қудси Разавий кутубхонасида Паҳлавон Маҳмудга тегишли деб тахмин қилинаётган “Канзул-ҳақойиқ” манзумасини аниқлади. Асарнинг электрон нусхаси олинган ва айни пайтда таржима ишлари бошланган. Буларнинг барчаси буюк мутафаккир меросини тиклаш ва кенг оммага етказишга қаратилган саъй-ҳаракатлар изчил ва тизимли равишда амалга оширилаётганидан далолат беради.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77660
Жамият
56684
Жамият
55902
Жамият
50955
Жамият
//
Изоҳ йўқ