Тахиатош ва Шофиркон туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Сақлаш
15:33 / 04.03.2026 8 0

Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятининг Тахиатош ва Шофиркон туманларида янги тайинловлар амалга оширилди.

 

Қорақалпоғистон Республикасида кадрлар алмашинуви доирасида Тахиатош тумани ҳокими лавозимига янги раҳбар тайинланди. Шу билан бирга, Вазирлар кенгаши тизимида ҳам молия-иқтисодиёт ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги йўналишларида тайинловлар амалга оширилди.

 

Маълум қилинишича, Исламбек Сдиков Тахиатош тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Саноат, қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритган.

 

Тахиатош тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Камилжан Айтбаев эса Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланди.

 

Бугун Халқ депутатлари Шофиркон тумани Кенгашининг ҳам навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

 

Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Амонов Мўмин Олимовични Шофиркон тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарори ўқиб эшиттирилди.

 

Айтилишича, Мўмин Амонов Шофиркон тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

 

У 1988 йилда Шофиркон туманида туғилган. Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини тамомлаган.

 

Айни пайтга қадар у Бухоро шаҳар ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари - ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//