Дунёнинг Топ-300 талик университетларига кирган ёшларга таълим кредити берилади

Сақлаш
13:52 / 04.03.2026 11 0

Эндиликда топ-300 таликка кирган университетларда ўқиш истагидаги ёшлар ва педагогларга таълим кредити берилади. Бу ҳақда “Хорижий олий таълим ташкилотларида ўқиш истагидаги ёшлар ва педагог ходимларга таълим кредитини ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжатга кўра, Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан имтиёзли таълим кредитини ажратиш ва уларни қайтариш тартиби белгиланади.

 

Таълим кредити 30 ёшдан ошмаган, шу жумладан, 30 ёшда бўлган педагогларга ажратилади. Кредит уларнинг бакалавриат ҳамда магистратура дастурларида таълим олишлари учун ажратилади.

 

Маълум қилинишича, кредит 1 ўқув йили учун 20 минг АҚШ долларигача миқдордаги эквивалентда миллий валютада ажратилади.

 

Кредитнинг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг 7-ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

 

Ҳужжатлар рўйхати:

 

– ариза;

 

– шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

 

– таклифнома-хат (1-курслар учун);

 

– академик ўзлаштириш натижалари (2-курсдан бошлаб);

 

– тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича шартнома ҳамда олий таълим ташкилотининг банк реквизитлари кўрсатилган инвойс;

 

– биргаликда қарз олувчиларнинг сўнгги 12 ойлик даромадлари юзасидан маълумот;

 

– меҳнат дафтарчасидан кўчирма (30 ёшдан ошган педагоглар учун).

 

Таълим кредити ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида белгиланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//