Жамият
Тошкентда мактаб ўқувчиси ЙПХ ходимини уриб кетганидан кейин Ўзбекистон бўйлаб кенг кўламли рейдлар ўтказилди. 3 март куни пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи генерал-майор Рустам Жўраев раислигида ўтган йиғилишда шу масала муҳокама қилинди.
Департамент хабарига кўра, 26 февраль куни бошланган оператив-профилактик рейд тадбирларида 3 мартга қадар қуйидаги ишлар амалга оширилган:
– Ижтимоий тармоқлар ўрганилиб, йўл безорилиги акс этган жами 107 та видеолавҳа аниқланди. Бу видеолар асосида 66 нафар ҳайдовчига нисбатан баённомалар расмийлаштирилди, 62 та автомобиль жарима майдонига жойлаштирилди.
– Кўчалардаги рейдлар давомида 5 919 та қўпол қоидабузарлик аниқланиб, барча транспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилди. Асосий қоидабузарлик турлари қуйидагилар: пойга – 4 та, бўйсунмаслик – 70 та, тонировка – 116 та, ноқонуний сирена ва маёқчалар – 61 та, давлат рақамисиз бошқариш – 34 та.
– Ҳуқуқбузарлар орасида 54 нафар вояга етмаган шахс аниқланди.
– Устахоналарда ўтказилаётган ўрганишлар вақтида тюнинг хизматини кўрсатувчи ташкилотларнинг 68 нафар раҳбари ва уларнинг 79 нафар ходими сўровдан ўтказилиб, 100 нафар автосервис раҳбарлари билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.
– ЙПХ ва ППХ ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни ноқонуний сақлаш билан боғлиқ 23 та ҳолат ва ўткир жисмларни олиб юриш билан боғлиқ 262 та ҳолат аниқланди.
Таъкидланишича, ижтимоий тармоқларда пойга ва йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтларни фаолиятига чек қўйиш чоралари кўрилмоқда.
Рейд тадбирлари республика бўйлаб давом этмоқда.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77800
Жамият
56744
Жамият
55970
Жамият
51035
Жамият
//
Изоҳ йўқ