Жамият
Дубай ва Тошкент ўртасидаги авиақатновлар 4-мартдан бошлаб босқичма-босқич тикланди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар қилди.
Агентлик Бирлашган Араб Амирликларида вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига огоҳлантириш билан чиқиб Uzbekistan Airways, CentrumAir ҳамда Қанот Шарқ авиакомпаниялари томонидан амалга ошириладиган рейслар босқичма-босқич тикланганини маълум қилди.
Парвозлар қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:
Uzbekistan Airways
– ҲЙ333 Тошкент—Дубай: 2026-йил 4-март куни соат 08:30 да (жадвал асосида);
– ҲЙ334 Дубай—Тошкент: 2026-йил 4-март куни соат 12:30 да (жадвал асосида).
CentrumAir
– C6-351 Тошкент—Дубай: 2026-йил 4-март куни соат 05:30 да (жадвал асосида);
– C6-352 Дубай—Тошкент: 2026-йил 4-март куни соат 10:25 да (жадвал асосида).
Қанот Шарқ
– ҲҲ901 Тошкент—Дубай (ДWC): 2026-йил 4-март куни соат 05:10 да (жадвал асосида);
– ҲҲ902 Дубай (ДWC)—Тошкент: 2026-йил 4-март куни соат 10:30 да (жадвал асосида).
Фуқаролардан парвоз вақти ва рейс ҳолатини аввалдан авиакомпаниялар билан аниқлаштириш ҳамда тасдиқ олингандан сўнггина Дубай халқаро аэропортига етиб бориш тавсия этилди. Қўшимча маълумотлар авиакомпанияларнинг расмий манбалари орқали эълон қилиб борилади.
28-февралда Дубай ва Тошкент ўртасида қатор авиарейслар амалга оширилиши керак эди. Бироқ Яқин Шарқда кузатилаётган уруш туфайли ҳаво ҳудуди ёпилгани сабаб қолдирилган эди.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77659
Жамият
56684
Жамият
55901
Жамият
50954
Жамият
//
Изоҳ йўқ