Бир гуруҳ хотин-қизлар Зулфия мукофоти билан тақдирланди

Сақлаш
19:12 / 03.03.2026 11 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори билан, мамлакатимизда хотин-қизларни эъзозлаш, уларнинг эзгу орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ўзининг иқтидори, муҳим ғоя ва ташаббуслари, ибратли амалий ишлари ва эришган ютуқлари билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётган, ижтимоий-иқтисодий ҳаётимиздаги ўзгаришлар жараёнида фаол иштирок этиб, юртимиз равнақи йўлида бор куч-ғайрати, замонавий билим ва малакаси, маънавий-интеллектуал салоҳиятини намоён этаётган қизларимизни муносиб рағбатлантириш мақсадида бир гуруҳ хотин-қизлар Зулфия мукофоти билан тақдирланди.

 

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Ғ.Мирзаев зиммасига юклатилди.

 

Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан қуйидагилар тақдирланди:

 

Сатниязова Индира Қанияз қизи — Қорақалпоқ давлат университетининг 3-босқич талабаси (Қорақалпоғистон Республикаси)

Эримбатова Дилноза Нурулла қизи — Қорақалпоқ давлат университетининг 2-босқич магистранти (Қорақалпоғистон Республикаси)

Умурзоқова Мохларой Мухторжон қизи — Андижон давлат педагогика институтининг 1-босқич магистранти (Андижон вилояти)

Абдуқахорова Муслимахон Мирзабахром қизи — Андижон давлат педагогика институтининг 1-босқич магистранти (Андижон вилояти)

Эргашова Меҳринисо Ҳусниддин қизи — Бухоро давлат педагогика институтининг 1-босқич магистранти (Бухоро вилояти)

Файзуллаева Вазира Хамидовна - Бухоро давлат тиббиёт институтининг 1-босқич магистранти (Бухоро вилояти)

Турсунова Висола Беҳзодовна — Жиззах давлат педагогика университетининг 2-босқич талабаси (Жиззах вилояти)

Жўрабоева Муҳсина Ориф қизи — Ўзбекистон Миллий университетининг табиий география кафедраси кабинет мудири (Жиззах вилояти)

Муродова Маржона Шухрат қизи — Божхона институтининг халқаро ҳамкорлик бўлими инспектори (Қашқадарё вилояти)

Амирова Латофат Баҳром қизи - Эркин ижодкор, шоира (Қашқадарё вилояти)

Қудратова Машхура Фазлиддин қизи — Навоий шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси (Навоий вилояти)

Ҳайдарова Лазиза Набижон қизи - Навоий давлат университетининг 2-босқич талабаси (Навоий вилояти)

Эргашова Хушнозаой Тохиржон қизи — М.Турғунбоева номидаги «Баҳор» давлат рақс ансамбли балет артисти (Наманган вилояти)

Исмоилова Гулшаной Шуҳрат қизи — Ўзбекистон Миллий университетининг 1-босқич талабаси (Наманган вилояти)

Мамедова Амалия Парвизовна — Самарқанд шаҳридаги 33-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси (Самарқанд вилояти)

Тоҳирова Моҳигул Умир қизи — Самарқанд давлат университетининг амалий психология кафедраси ассистенти (Самарқанд вилояти)

Мингбоева Зулхаё Улуғбек қизи — Гулистон шаҳридаги Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабининг 11-синф ўқувчиси (Сирдарё вилояти)

Махмудова Олимахон Юсуфжон қизи — Ўзбек миллий мақом санъати марказининг Сирдарё вилояти бўлими созандаси (Сирдарё вилояти)

Иброгимова Нодира Журабековна — Тошкент шаҳридаги «Школа 21» нодавлат таълим муассасаси лойиҳа раҳбари (Сурхондарё вилояти)

Шокирова Гулҳайё Ўктам қизи — Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг 1-босқич магистранти (Сурхондарё вилояти)

Уралова Гулҳаё Баходир қизи — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти 2-босқич таянч докторанти (Тошкент вилояти)

Холмухамедова Паризод Жасурбек қизи — Юқори Чирчиқ туманидаги 24-болалар мусиқа ва санъат мактабининг бадиий каштачилик ўқитувчиси (Тошкент вилояти)

Жўрабоева Дилафрузхон Сардоржон қизи — Халқаро фрилансерлик платформалари фрилансери (Фарғона вилояти)

Собирова Дилафрузхон Салоҳиддин қизи — Фарғона шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси (Фарғона вилояти)

Қуронбоева Мохинур Одилбек қизи — Урганч давлат тиббиёт институтининг катта ўқитувчиси (Хоразм вилояти)

Дўсметова Шаҳзода Дўсмет қизи — Ўзбек миллий мақом санъати марказининг Хоразм вилояти бўлими мақом хонандаси (Хоразм вилояти)

Сарансева Анастасия Олеговна — Мирзо Улуғбек туманидаги 208-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси (Тошкент шаҳри)

Мавлонова Севинч Санжар қизи — «Янги Ўзбекистон» университетининг 2-босқич талабаси (Тошкент шаҳри).

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//