Иқтисод
Ўзбекистоннинг тўғри савдо сиёсати, тарифли ва тарифсиз тўсиқларни оптимизацияси (тариф кўрсаткичларини пасайтириш, божхона ва назорат тўсиқларини енгиллаштириш) орқали дастлабки кўрсатгичларга кўра, «Эркин савдо» назорат кўрсаткичида 20,2 баллга яхшилашга имкон берди. Бу ҳақида Стратегик ривожланиш агентлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ушбу рейтингда мамлакатимиз АҚШ, Япония, Хитой ва Россия сингари давлатларни ортда қолдирди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон 2021 йилдаги 163-ўриндан анча юқорилаб, 67-ўринга кўтарилиб олган ва бу кўрсаткич билан Марказий Осиё давлатлари орасида етакчилик қилмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, «Эркин савдо» кўрсатгичининг ўртача бали 70,9 дан 69,5 га тушган ва 21% давлатларгина ташқи савдода тарифланган ва тарифсиз тўсиқларни яхшилашга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, иқтисодий эркинлик Индекси (Index of Economic Freedom) – рейтинг ҳисобланиб, мамлакатлардаги иқтисодий эркинликни баҳолайди. Мазкур рейтинг «Мерос фонди» (The Heritage Foundation) АҚШ тадқиқотлар маркази ва The Wall Street Journal бизнес нашри билан ҳамкорликда чоп этилади.
Мутахассислар «ҳукумат аралашувининг йўқлиги ёки ишлаб чиқаришга тўсқинлик қилиш, товар ва хизматларнинг тақсимланиши ҳамда истеъмоли, фуқароларнинг эркинлигини зарурий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш бундан мустасно» талаблари орқали ўз рейтингларини аниқлайди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ