Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марҳум кичик сержант Эшназаров Хосилбек Бекназар ўғлини «Жасорат» медали билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармони имзоланди.
Мамлакатнинг ички ишлар органларидаги фидокорона меҳнати, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлиги ва халқимиз осойишталигини сақлаш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, қоидабузарликлар профилактикасини самарали амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, муқаддас қасамёдига содиқ қолган ҳолда ўз бурчини сидқидилдан ва юксак шараф билан адо этиб, мардлик ва фидойилик намунасини кўрсатгани, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашдаги фаол иштироки учун Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори, марҳум кичик сержант Эшназаров Хосилбек Бекназар ўғли «Жасорат» медали билан мукофотланди.
Жамият
Спорт
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
77800
Жамият
56744
Жамият
55970
Жамият
51036
Жамият
//
Изоҳ йўқ