Жамият
28 февралдаги ҳукумат Фармойиши билан Ўзбекистонда Рамазон ойининг 13–14 март кунлари «Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!» шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.
Умумхалқ хайрия ҳашари давомида маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли турар жойлар, ҳовлилар атрофи, гузарлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, кўча ва йўлаклар ҳамда болалар майдончалари тартибга келтирилади, дарахтларни оқлаш ва буташ ишлари ташкил этилади. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳаллалар ва аҳоли хонадонлари атрофига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилади.
Умумхалқ ҳашардан кўзланган мақсад маҳаллалар, аҳоли тураржойлари, хиёбонлар, истироҳат боғлари, зиёратгоҳлар, қабристонлар ва бошқа жойларни ободонлаштиришдан иборат.
Ҳашарда 2026 йилда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги кенг нишонланиши муносабати билан Тошкент, Самарқанд, Шаҳрисабз шаҳарларида Амир Темур ҳайкаллари ўрнатилган майдонлар атрофида, унинг номи берилган кўплаб кўчаларда ободонлаштириш ишлари амалга оширилади. Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари, айниқса эҳтиёжманд, меҳр-мурувватга муҳтож, боқувчисиз қолган кекса ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашилади.
Ободонлаштириш тадбири иштирокчиларига зарур техник восита ва анжомлар берилади. Жойларда ободонлаштириш ишларини ўтказиш жараёнида тўпланган чиқиндилар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилиши таъминланади.
Умумхалқ хайрия ҳашари давомида автомобиль йўллари, ҳаракатланиш тиғиз бўлган кўчалар, сув объектлари, қирғоқлар, ҳудудлар, қурилиш майдонлари, бино ва иншоотлар томлари, хавфли ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек, инсонларнинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғдириши мумкин бўлган бошқа жойларда ихтиёрий ҳашарларга тадбирлар ва бошқа ишларни амалга ошириш тақиқлангани қатъий назоратга олинади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77656
Жамият
56684
Жамият
55900
Жамият
50954
Жамият
//
Изоҳ йўқ