Жамият
Андижон вилоятининг Балиқчи туманида яшовчи 41 ёшли аёл ва унинг 20 ёшли қизи умумий баҳоси 819 млн сўмни ташкил этувчи, 7 дона ностандарт шаклдаги, жами 473 гр олтин қуймаларни кийимлари остига яширган ҳолда Хўжаобод туманидаги “Дўстлик” чегара божхона пости орқали Қирғиз Республикасига олиб ўтишга уринди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Ушбу ҳолат Товар-моддий бойликларнинг мамлакат ҳудудидан ноқонуний олиб чиқилишига қарши курашиш йўналишида Хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ва Божхона идоралари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида аниқланиб, она-бола тўхтатиб қолинган.
Ушбу ҳолат божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш деб баҳоланиб, ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хавфсизлик хизмати ўз ахборот матнида бу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келган фуқароларни Давлат хавфсизлик хизматининг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришга чақиради. Бу фуқароларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77800
Жамият
56744
Жамият
55970
Жамият
51035
Жамият
//
Изоҳ йўқ