Илм-фан
Термиз давлат педагогика институтининг Биология факултети 3-босқич талабаси Феруза Тўхтамуродова чаён заҳарини уни нобуд қилмасдан олиш имконини берадиган инновацион қурилма ишлаб чиқди.
Авваллари заҳар олингач, чаёнлар нобуд бўлар эди. Ферузанинг қурилмаси эса электростимуляция усули асосида бир чаёндан бир неча марта заҳар олиш имконини беради. Бу эса биомодда танқислигини камайтириш ва фармацевтика соҳасида янги имкониятлар яратишга хизмат қилади.
Маълумот учун, сўнгги йилларда саратон касаллиги билан оғриш ҳолатлари ортиб бормоқда. Манбаларда чаён заҳри таркибидаги хлоротоксин моддаси рак ҳужайралари ўсишини секинлаштиришда, нейротоксинлар эса асаб касалликларини даволашда қўлланиши мумкинлиги қайд этилган.
Шунингдек, чаёнлар экологик мувозанатни сақлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Таъкидлаш лозим, чаён заҳри хорижда 12 минг долларгача, Ўзбекистонда эса ўртача 5 минг доллар атрофида баҳоланади.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77875
Жамият
56793
Жамият
56018
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ