Жамият
Тошкент шаҳрида эмланмаган ходимларни аниқлаш юзасидан ўтказилган текширувлар жараёнида 1044 нафар фуқаро ишдан четлатилди.
17 январь куни ишчи гуруҳ томонидан 305 та тадбиркорлик субъекти ва 203 та бюджет ташкилотида текширув ўтказилган. Натижада тадбиркорлик субъектларининг 359 нафар, бюджет ташкилотларининг 885 нафар ходими вакцина олмагани аниқланган.
Эмланмаган 1044 нафар ходим вақтинчалик ишдан четлатилди, 200 нафарига жарималар қўлланилди, 1 та объектнинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилди.
Шунингдек, Mиллий гвардия ходимлари томонидан 65 та бозор, 31 та истироҳат боғи ва хиёбонлар, 46 та оммавий тадбирлар ўтказиладиган объект, 22 та спорт мажмуаси, 6 та йирик савдо маркази ва 131 та жоме масжидида фуқароларга карантин қоидаларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш олиб борилган.
Сиёсат
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
77354
Жамият
56492
Жамият
55694
Жамият
50744
Жамият
//
Изоҳ йўқ