Жамият
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий сиёсат лабораторияси Ўзбекистонда камбағаллик ва таълим натижалари ўртасидаги боғлиқликни таҳлил қилди.
Тадқиқот натижалари Ўзбекистонда таълим ва камбағаллик ўртасида кучли боғлиқлик мавжудигига ишора қилади.
Натижаларнинг кўрсатишича, ижтимоий-иқтисодий статусга қараб таққосланганда, юқори даромадли оилаларнинг фарзандлари паст даромадли оилаларнинг фарзандларига нисбатан яхшироқ ўзлаштириш кўрсаткичларига эришган.
Бой ва камбағал оилалардаги ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасидаги фарқларни асосан мактабдаги таълим сифати даражасидаги (математикадан ўртача ўзлаштириш) фарқлар билан тушунтириш мумкин. Масалан, PISA сўровига кўра, бой ва камбағал оилалардаги ўқувчиларнинг математика фанидан ўзлаштириш даражасидаги ўртача 27.8 баллни ташкил қилган бўлса, ушбу фарқнинг қарийб 50 фоизга яқини мактабдаги таълим сифатига боғлиқ.
Таҳлилнинг яна бир муҳим натижаларидан бири – бу, бой ва камбағал оилалардаги ўқувчилар ўртасидаги фарқлар қишлоқдаги ўқувчиларнинг нисбатан юқори ўзлаштириши ҳисобига камаяётганидир.
Аҳоли яшаш пункти ва ўқувчиларнинг жинсини ҳисобга олиб солиштирилганда ҳам академик ўзлаштиришда нисбатан юқори ижтимоий-иқтисодий статусга эга оиладаги ўқувчилар нисбатан ижтимоий-иқтисодий статуси қуйироқ тенгдошларига нисбатан яхшироқ кўрсаткичларга эга бўлишган.
«Ушбу фарқларни тушунтирувчи омиллардан бири бу ўқувчиларнинг ҳар хил таълим шароитига эга эканликлари бўлиши мумкин», дейилади таҳлилда.
Демак, шаҳарда яшовчи ўқувчиларнинг қишлоқдаги ўқувчиларга нисбатан яхши ўзлаштириётгани ҳақида тавсифий натижалар аслида аҳоли яшаш пункти туридан бошқа омилларнинг нотекис тақсимланганлиги туфайли бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, ота-оналарнинг таълим жараёнидаги фаол иштироки барча ижтимоий-иқтисодий гуруҳларда нисбатан тенг даражада.
«Умуман олганда, нисбатан қуйи ижтимоий-иқтисодий статусга эга оила фарзандлари ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи паст бўлган мактабларда таълим олаётганини ҳисобга олиш лозим. Шу маънода, ўртача академик кўрсаткичлари паст бўлган мактабларда таълим сифатини яхшилаш нафақат таълим тизими ислоҳоти сифатида балки ижтимоий ҳимоя сиёсати сифатида ҳам муҳим ҳисобланади», дейилади тадқиқот хулосасида.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77653
Жамият
56684
Жамият
55894
Жамият
50953
Жамият
//
Изоҳ йўқ