Жамият
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият туфайли хорижий сафарларни вақтинча кечиктириб туришни тавсия қилди.
Маълум бўлишича, минтақадаги вазиятнинг кескинлашуви ҳамда айрим давлатлар томонидан ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича жорий этилган вақтинчалик чекловлар сабабли халқаро авиақатновлар ҳаракатида жиддий ўзгаришлар кузатилмоқда.
Мазкур ҳолат натижасида кўплаб давлатлар вакиллари, жумладан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳам парвозларнинг бекор қилиниши ёки кечиктирилиши, транзит йўналишларининг ёпилиши ҳамда бошқа ташкилий муаммолар туфайли қийинчиликларга дуч келмоқда.
Шу муносабат билан, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Яқин Шарқ йўналишида режалаштирилган зиёрат, тижорат, дам олиш ҳамда бошқа турдаги хорижий ташрифларни вазият барқарорлашгунига қадар вақтинча кечиктириб туриш тавсия этилди.
«Айни пайтда чет элда бўлиб турган ватандошларимиздан вазиятга нисбатан босиқлик ва ҳушёрликни сақлаш, одамлар гавжум жойларга боришдан тийилиш, маҳаллий қонун-қоидаларга қатъий риоя қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хорижий дипломатик ваколатхоналари ва консуллик масалалари билан доимий алоқада бўлиб туриш сўралади.
Барча фуқаролар сафарларни режалаштиришда эҳтиёткорлик чораларини кўришлари ва расмий манбалар орқали эълон қилинаётган ахборотларга амал қилишлари зарур», дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77653
Жамият
56684
Жамият
55893
Жамият
50953
Жамият
//
Изоҳ йўқ