Жамият
2025 йилнинг апрель-май ойларида ўтказилган аттестация синовларида тарих фанидан келтирилган бир савол жавоби бўйича педагоглар ўртасида эътироз пайдо бўлди. Шундан сўнг тўрт нафар тарих фани ўқитувчиси аттестация натижаларидан норози бўлиб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги устидан судга даъво аризаси киритди.
Маълум бўлишича, даъвогарлар имтиҳонда «Юстиниан I вафотидан сўнг қайси қабила бутун Испанияни эгаллаган?» деган савол ҳам тушган ва тўғри жавоб сифатида «Лангобардлар» олинган. Мазкур савол ва жавоб 2022 йилда нашр қилинган 7-синф жаҳон тарихи дарслиги асосида тузилган. Даъвогар ўқитувчилар эса мазкур саволга «Вестготлар» жавобини белгилаган. улар мазкур мазкур жавобни қатор манбалар, хусусан, britannica.com сайти, Wикипедиаънинг инглизча варианти, 7-синф жаҳон тарихи дарслигининг 2017 йилги нашри, Фозила Сулаймонованинг «Ғарб ва Шарқ» асарида қайд қилинган. Улар университет даврида ҳам Испанияни вестготлар эгаллаган деб ўқитилганини таъкидлаган.
Савол юзасидан пайдо бўлган эътирозлар сабаб Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий марказида тарихчи олимлар иштирокида муҳокама ва суҳбатлар ташкил этилди.
Экспертлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ҳам таклиф этилиб, уларнинг фикр-мулоҳазаларига қулоқ тутилди.
Натижада, баҳс-мунозаларга сабаб бўлган савол мазмунида илмий талқинлар ўртасида тафовут мавжудлиги, савол тузилишида аниқлаштириш зарурати борлиги сабабли педагог кадрларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда, тестда ушбу савол тушган педагогларнинг аттестация натижаларига тегишли ўзгартириш киритиш мақсадга мувофиқ, деб топилди.
«Бунда ушбу тест савол учун бир нечта жавоб вариантларни ((А) Лангобардлар, Б) Вестготлар) тўғри деб қабул қилиниши ҳамда ўқув адабиётлари мазмунини аниқлаштириш бўйича илмий-методик ишлар ташкил этилишини маълум қиламиз», дейилади вазирлик хабарида.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77653
Жамият
56684
Жамият
55893
Жамият
50953
Жамият
//
Изоҳ йўқ