Фарғона вилоятида “Маънавият ва маърифат маскани” сони олтитага етди

Сақлаш
15:12 / 19.01.2022 1294 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил давомида Фарғона вилоятида олтита, яъни Бувайда, Бағдод, Учкўприк, Ўзбекистон, Бешариқ ва Сўх туманларида “Маънавият ва маърифат маскан”лари фойдаланишга топширилди.

 

Жумладан, Бешариқ туманидаги “Маънавият ва маърифат маскани”да анжуманлар зали, ёш билимдонлар ва китобхонлик тўгараги, таълим тўгараклари хонаси, кутубхона, ижодкорлар, тарғиботчилар, ҳунармандлар хонаси, тарих музейи ўрин эгаллаган. Маскан биносининг атрофи мевали дарахтлар ва гулзордан иборат.

 

 

Учкўприк туманидаги масканда 200 ўринга мўлжалланган анжуманлар зали, кутубхона, тарғиботчилар, тўгараклар, ижодкорлар ва маданият хонаси, IT-парк ташкил этилган. Бинонинг атрофи мевали боғдан иборат бўлиб, ташқи ва ички ҳудудига манзарали гул ва кўчатлар экилган.  

 

 

Бағдод туманидаги масканда 2000 дона китоб фондига эга кутубхона, ижодкорлар, маданият, ҳунармандлар ва таълим тўгараклари хонаси, мажлислар зали, ўқув семинари ўтказишга мўлжалланган хоналар мавжуд. Бинонинг олд ва орқа томонларига манзарали ўсимликлар ва кўчатлар экилиб, ҳудуд тўлиқ ободонлаштирилди.

 

 

Ўзбекистон туманидаги масканда эса кутубхона, ўқув зали, ижодкорлар, маданият, ёш ижодкорлар тўгарак хонаси, мажлислар зали ташкил этилган.  Маскан биносининг хоналарига ибратли сўзлар акс этган стендлар ўрнатилди ҳамда миллий ва замонавий бинокорлик анъаналари уйғунлигида жиҳозланди.  

 

 

Сўх туманида ҳам очилган масканда ҳам ижодкорлар, китобхонлар, тарғиботчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Босма ва электрон кутубхона, мажлислар зали, ўқув семинари хонаси фаолият юритмоқда.

 

 

Вилоятда 2022 йил давомида қолган туманларда ҳам “Маънавият ва маърифат маскан”лари очилиши режалаштирилган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//