Жамият
Ижтимоий тармоқларда «1 мартдан табиий газ нархи ошди» мазмунида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги мазкур санадан табиий газ нархи оширилмаслигини, тўловлар эски тарифда амалга қилишини маълум қилди.
Бироқ 1 мартдан бошлаб қиш мавсумида белгиланган ижтимоий меъёр ўзгарди, яъни иситиш мавсумида табиий газ истеъмоли бўйича базавий меъёр 5 баробарга (100 метр/кубдан 500 метр/кубга) оширилган эди. Хусусан, истеъмолчиларга ноябр — феврал ойларида ҳар бир ой учун 500 метр/кубгача табиий газ берилди. Энди март ойидан «базавий меъёр» эски, 100 метр/кубга қайтади ва бу меъёр октябр ойигача амал қилади.
Меъёрнинг оширилиши фақатгина Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эрта бошланади, яъни октябр ойидан, ва бу феврал ойигача давом этади.
«Шу сабабли, бугун, 1 мартдан 31 октябрга қадар ҳар ой учун 100 метр/кубгача «базавий меъёр» амал қилади», дейилади хабарда.
.jpg)
Маълумот учун, Президент қарорига асосан, эҳтиёжманд оилаларга ишлатилган электр энергияси ва табиий газ учун давлат томонидан ҳар ойда компенсация тўланади.
Жумладан, компенсация миқдори:
▪️ Электр энергияси учун — ойига базавий меъёрдан ортиқ (200 кВт·соатдан кейинги) 150 кВт·соатгача;
▪️ Табиий газ учун — қиш ойларида 250 метр/кубгача, бошқа ойларда 150 метр/кубгача базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган қисми учун компенсация берилади.
Таъкидлаш лозим, илгари компенсациялар фақат қиш ойларида амал қилган бўлса, энди — йил давомида ҳар ойда берилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77653
Жамият
56684
Жамият
55893
Жамият
50953
Жамият
//
Изоҳ йўқ