Хайрулло Ибодуллаев уй ва Россия фуқаролиги таклифини рад этиб, Ўзбекистонга бутунлай қайтди

Сақлаш
17:12 / 28.02.2026 12 0

28 февраль куни Санкт Петербургда юқори қаватдан тушиб кетган болани қутқариб қолган Хайрулло Ибодуллаев Тошкентга учиб келди. Уни қариндошлари билан бир қаторда журналист ва жамоатчилик вакиллари ҳам Тошкент халқаро аэропортида кутиб олди.

 

Ўз жасорати ортидан қаҳрамонга турли таклифлар билдирилди. Хусусан, Россия фуқаролиги ва ўша мамлакатдан уй-жой ҳам таклиф қилинган. Бироқ Ибодуллаев оиласи билан дам олишни режалаштираётгани, Россияга ишлаш учун қайтмоқчи эмаслигини айтиб, Ватанга қайтишни танлаган.

 

«Ўз юртинг — ўлан тўшагинг, деган жойи бор. Менимча, мендан бошқа инсон бўлса ҳам бу таклифни қабул қилмасди», дейди у.

 

Унга шунингдек, Ўзбекистонда ҳам бир қанча таклифлар билдирилди. Хусусан, у учиб келган Cэнтрум Аир авиакомпанияси унга йўналишлар тармоғининг барча йўналишлари бўйича беш йилга бепул парвоз қилиш сертификатини топширди. Туроператорлардан бири эса унинг ота-онасига умра зиёратини амалга ошириш учун Саудия Арабистонига йўлланма совға қилган. Аввалроқ эса Президент Шавкат Мирзиёев уни «Жасорат» медали билан тақдирлаган эди. Давлат идоралари вакиллари унинг Қашқадарё вилоятидаги хонадонига ташриф буюриб, совғалар улашган эди.

 

Ҳозирда у Ўзбекистонда ишлаш имкониятини кўриб чиқмоқчи.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

20:07 / 27.02.2026 0 24
1-мартдан нималар ўзгарaди?

//