Жамият
2026 йилнинг 1 мартидан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун ЙҲХХ Жамоат хавфсизлик департаменти томонидан шакллантирилган маъмурий баённомалар, яъни жарима хатларини почта орқали етказиш тўхтатилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон почтаси» АЖ маълум қилди.
Унга кўра, ИИВ «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш давлат муассасаси билан 2026 йил учун шартнома имзоланмагани сабабли мазкур хизмат тўхтатилади.
Ахборот матнида «Ўзбекистон почтаси» АЖ ушбу масалага доир янги тафсилотларни тақдим этиб бориши қайд этилган.
ИИВ масалага муносабат билдириб, жарима хатларини етказиб бериш тўхтатилишини тасдиқлаган.
Унга кўра, «Хавфсиз шаҳар« концепцияси доирасида қарорларнинг кўчирма нусхаси ва унга илова қилинган материаллар синов тариқасида қуйидаги манбалар орқали юборилиши йўлга қўйилган:
СМС-хабарнома келмаган тақдирда, мй.гов.уз порталига кириб, телефон рақамини рўйхатдан ўтказиш кераклиги, шундан сўнг барча хабарномалар автоматик равишда юборилиши қайд этилган.
Мазкур рақамли хизматлардан фойдаланиш вақти чекланмаган, қўшимча рўйхатдан ўтиш ёки ҳужжат тақдим этиш талаб этилмайди, қарор расмийлаштирилиши билан бир вақтда барча материаллар билан танишиш ҳамда қонунчиликда белгиланган муддатларда жаримани тўлаш имконияти мавжуд.
Маданият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
77653
Жамият
56682
Жамият
55890
Жамият
50951
Жамият
//
Изоҳ йўқ