Илм-фан
Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Жарқўрғон туманидаги «Янги Ўзбекистон» массивида жойлашган 66-умумий ўрта таълим мактабида ҳам бўлди.
Ўқитувчи-педагоглар ҳамда ўқувчи ёшлар билан учрашиб, таълим жараёни ва ёшларнинг мақсадлари билан қизиққан Президент учрашув давомида иқтидорли ўқувчи Феруза Жумагулова билан суҳбатлашган эди. Феруза Термиз давлат университетида таҳсил олиш ниятини билдирган эди.
Давлат раҳбари ташаббуси билан у 2027/2028-ўқув йилидан бошлаб грант асосида олий таълим муассасасига қабул қилиниши белгиланди, деб хабар берди Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги.
Қайд этилишича, ушбу қарор ҳақида мактаб жамоаси ҳамда ўқувчининг оила аъзоларига расман эълон қилинган. Тадбирда Президент администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Илҳом Сирожев, олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозхон Каримова, Термиз давлат университети ректори Абдуқодир Тошқулов ҳамда вилоят мутасаддилари иштирок этди. Тадбир якунида Феруза Жумагуловага грант асосида ўқишга қабул қилиниши ҳақида сертификат топширилди.
Маданият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
77653
Жамият
56682
Жамият
55890
Жамият
50951
Жамият
//
Изоҳ йўқ