Илм-фан
Ноёб астрономик ҳодиса 28 февраль куни содир бўлади. Бу ҳақда Фанлар академияси Астрономия институти хабар берди.
Маълум қилинишича, кутилаётган парадда Қуёш тизимидаги 6 та сайёра – Меркурий, Венера, Нептун, Сатурн, Уран ва Юпитер иштирок этади. Қуёш уфққа ботганидан кейин ушбу сайёралар парадини Ўзбекистоннинг барча ҳудудидан кузатиш мумкин бўлади.
Парадда иштирок этадиган сайёралардан фақат 4 тасини оддий кўз билан кўриш мумкин. Булар Меркурий, Венера, Сатурн ва Юпитер. Жуда хира бўлгани боис Нептун ва Уранни кўриш учун махсус оптик ускуналар (телескоп ёки бинокль) керак бўлади. Меркурий ва Венера Қуёшга яқин бўлгани учун парад вақтида улар уфққа жуда яқин жойлашади. Бу эса уларни осмонда кўриш имкониятини камайтиради.
Сатурн, Нептун, Венера ва Меркурий парадда бир-бирига жуда яқин жойлашади. Ушбу сайёралар Қуёш ботгач унга эргашиб ботишни бошлайди. Шу сабабли бу сайёраларни кўриш учун ғарбий осмон уфқини баланд бинолар тўсмайдиган тепаликдан кузатиш лозим. Марс сайёраси Ердан қаралганда Қуёшдан аввал уфққа ботиб кетади. Шу сабабли у бу сафарги сайёралар парадида иштирок этмайди.
Астрономия институти сайёралар паради шунчаки олдиндан ҳисоблаш мумкин бўлган ноёб астрономик воқеа эканини, уни инсон тақдири ва келажагига боғлаган ҳолда турли башоратлар қилиш хатолигини қўшимча қилган.
Маълумот учун, сайёраларнинг бир сафга тизилиши — астрономик атама бўлиб, бунда икки ва ундан ортиқ сайёра Қуёшнинг бир томонида тўғри чизиқда ёки бир-бирига яқин 20-30 градусли бурчакда жойлашади. Сайёралар паради эса ушбу ҳодисага бериладиган норасмий таъриф.
Сиёсат
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
77649
Жамият
56681
Жамият
55888
Жамият
50950
Жамият
//
Изоҳ йўқ