Жаҳон
Сўнгги йилларда инсониятнинг кайфияти ёмонлашиб бормоқда. Жумладан, ғазаб, қайғу ва стресс даражалари доимий равишда ошмоқда. CОВИД-19 пандемияси эса бу салбий ҳолатни янада кучайтирди. Бироқ яқинда ўтказилган сўровнома хулосасига кўра, одамларнинг ҳиссий ҳолати яна пандемиядан олдинги даражаларга қайтмоқда. Кўп йиллар давомида тинимсиз ўсиб келган салбий ҳис-туйғулар даражаси баъзи ҳудудларда аллақачон пасайишни бошлаган. Масалан, кераксиз салбий ҳислар камайган.
Аммо бу яхшиланиш барча ҳудудлар учун бир хил эмас. Яъни бой давлатларда ғазаб ва бошқа салбий ҳислар анча камайган бўлса, камбағалроқ мамлакатларда одамлар кўпроқ ғазаб, қайғу ва ташвиш ҳақида гапирмоқда. Стресс даражаси эса сезиларли кўтарилган. Бу айниқда иқтисодий инқироз, сиёсий беқарорлик ва урушлар давом этаётган ҳудудларда яққол сезилади.
Олимларнинг таъкидлашича, инфляция ва нарх-навонинг кўтарилиши ҳам одамларнинг кундалик стрессига энг катта таъсир кўрсатувчи омил ҳисобланади.
Қуйидаги чизмага эътибор берилса, «энг бахтли» ва «энг бахтсиз» нуқталар ўртасидаги фарқ катталашгани сезилади.
Таъкидланишича, ҳозирда одамлар фақатгина шахсий муаммоларидан эмас, балки глобал ноаниқликлардан ҳам кўпроқ хавотир олишмоқда.
Мутахассислар бундай глобал тушкунлик фонида инсон ўз руҳий саломатлигини асраши учун бир қатор чора-тадбирларни кўриши зарурлигини айтишмоқда. Буларга салбий хабарлар оқимини чеклаш, фақат ўзи ўзгартира оладиган нарсаларга диққат қаратиш, дўстлар ва яқинлар билан кўпроқ вақт ўтказиш кабилардир.
Жаҳон
Сиёсат
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
77641
Жамият
56678
Жамият
55883
Жамият
50946
Жамият
//
Изоҳ йўқ