Сиёсат
Фото: Дунё АА
АҚШ ҳукумати Ўзбекистон билан Марказий Осиё мамлакатларининг энг муҳим фойдали қазилмаларидан яхшироқ фойдаланиш имкониятини таъминлаш бўйича келишув имзолади. Американинг нуфузли «Reuters» нашрида мазкур мавзуга доир мақола эълон қилинди.
Битим «Қўшма инвестиция дастури» (Joint Investment Framework) деб аталади.
АҚШ Халқаро тараққиёт ва молия корпорацияси томонидан тайёрланган ҳужжатда айтилишича, мазкур келишув битими Марказий Осиёнинг аҳолиси энг кўп ва жадал ривожланаётган мамлакати билан стратегик ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.
Таъкидланишича, ҳамкорлик давомида муҳим минерал ресурслар, жумладан, геология-қидирув, қазиб олиш ва қайта ишлашнинг бутун қиймат занжири бўйлаб инвестицияларга устувор аҳамият берилади.
Бундан ташқари, келажакда минерал ресурслар ва инфратузилма лойиҳалари учун янги АҚШ–Ўзбекистон қўшма инвестиция холдинг компаниясини ташкил этиш таклиф қилинмоқда.
«2025 йил ноябрь ойида АҚШ етакчиси Оқ уйда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлат раҳбарларини қабул қилди. Шу ой бошида фойдали қазилмалар бўйича саммит ўтказилиб, унда 11 та давлат, жумладан, Ўзбекистон билан муҳим минерал ресурсларни етказиб бериш бўйича қатор меморандумлар имзоланди», дейилди мақолада.
Мақолада келтирилишича, сўнгги йилларда Ўзбекистон кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар дастурини амалга оширмоқда. Қарийб 40 миллион аҳоли яшайдиган мамлакатда олтин, уран ва миснинг катта захиралари, замонавий технологиялар асосида ётган литий ва волфрам каби ўнлаб муҳим минералларнинг ҳали ўзлаштирилмаган катта захиралари мавжуд.
Жаҳон
Сиёсат
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
77640
Жамият
56678
Жамият
55883
Жамият
50946
Жамият
//
Изоҳ йўқ