Илм-фан
Ўзбекистон Фанлар академияси Астрономия институти олимлари — ф.м.ф.н., Галактика астрономияси лабароторияси мудири Отабек Бурҳонов ва PhD, катта илмий ходим Камолиддин Эргашев NASA томонидан «Group Achievement Award» мукофоти билан тақдирланди.
Мукофот «Double Asteroid Redirection Test» (DART) халқаро космик миссияси доирасида амалга оширилган тарихий илмий натижа учун берилди.
Маълумот учун, DART миссияси инсоният тарихида биринчи марта астероид орбитасини мақсадли равишда ўзгартиришга қаратилган сайёравий ҳимоя тажрибасидир. Миссия 2022 йил 26 сентябрь куни кичик астероид тизими – Didymos астероидининг йўлдоши Диморпҳосга кинетик зарба бериш, яъни космик кема билан тўқнашиши орқали амалга оширилди. Зарба натижасида Dimorphos'нинг Didymos атрофидаги орбитал даври ўзгарди. Энг муҳим жиҳати шундаки, ушбу ўзгариш Ер ва космик телескоплар ёрдамида аниқ ўлчанди. Бу инсоният тарихида биринчи марта сунъий равишда астероид орбитасини ўзгартириш ва унинг натижасини экспериментал тарзда тасдиқлаш бўлди.
Хабарда ёзилишича, ўзбек олимлари DART миссиясининг ердан кузатувлар бўйича ишчи гуруҳи таркибида Майданак обсерваторияси телескоплари билан фаол иштирок этган.
.jpg)
(1).jpg)
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
77640
Жамият
56677
Жамият
55883
Жамият
50946
Жамият
//
Изоҳ йўқ