Жаҳон
Санкт Петербургнинг Петрозоводская кўчасидаги уйларга хизмат кўрсатиш компанияси ходими, 37 ёшли ўзбекистонлик Хайрулло Ибодуллаев 7-қаватдан боши билан тушиб кетган болани қутқариб қолиб, қаҳрамонга айланди. Бу ҳақда Фонтанка.ру хабар берди.
Унга кўра, ҳодиса 22 февраль куни кундузги соат 13:00 атрофида содир бўлган. Аутизм синдроми бўлган мактаб ёшидаги бу бола хонасида ёлғиз, онаси берган планшет билан банд бўлган. Бир пайт бола ноаниқ сабабга кўра ойнани очиб, унинг қаршисига ўтиради. Уни кўрган қўшнилари бақира бошлайди, буни пастда кўча супураётгани Хайрулло Ибодуллаев пайқаб қолади.
Барча гувоҳлар боладан ичкарига қайтиб, ойнани ёпишини сўрайди. Бироқ қутқарувчилар етиб кетгунича бола ўрнидан туриб, тўсиқни ушлаб, ромдан чиқиб олади. У бир мунча вақт чидади, бироқ қутқарувчилар етиб келмади, ичкаридан ҳам ҳеч ким чиқмади.
“Мен йиғлаб, бақирдим, лекин ҳеч ким болани ойнадан олмади”, дейди Ибодуллаев.
Ўзбекистонлик ойна остида, бола йиқилиши мумкин бўлган жойда уни қутқаришга тайёр туради. Унинг сўзларига кўра, бола боши билан пастга қулайди. Ходим бўлса (нашр ифодасига кўра) мукаммал реакция билдириб, болани маҳкам ушлаб қолади ва иккиси ҳам асфальтга йиқилади. Шундан кейин эркак болани кўтариб, асосий эшик олдига югуради. Дастлабки сонияларда бола оғир ва хириллаб нафас олади, бироқ тез орада тўлиқ нафас тикланади.
Дастлабки маълумотларга кўра, боланинг 7-қаватдан йиқилиши оқибатида оёғи, қутқарувчининг бўлса қовурғалари синган.

Қайд этилишича, боланинг отаси бир неча йил вафот этган. Онаси бизнес билан шуғулланади. Бола илгари ўзини бундай тутмагани айтилади.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Спорт
Жамият
77640
Жамият
56676
Жамият
55883
Жамият
50946
Жамият
//
Изоҳ йўқ