Жаҳон
Жанубий Корея ва Марказий Осиёнинг Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон мамлакатлари ўртасидаги илк саммит 16−17 сентябрь кунлари Жанубий Кореяда бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда Корея Ташқи ишлар вазири Чо Хёнга таяниб Yonhap нашри хабар берди.
Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Чо Хюн тайёргарлик йиғилишида саммит мамлакатнинг минтақадаги дипломатик мавқеини кенгайтириш ва аввалги Мун Чже Ин ҳукумати томонидан бошланган «Янги Шимолий сиёсат» ташаббусини мустаҳкамлаш учун муҳим имконият эканини таъкидлади.
Мазкур сиёсат Евроосиёда тинчлик ва фаровонлик концепцияси доирасида Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.
Мун Чже Ин таъкидлашича, саммит нафақат ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлайди, балки таъминот занжирини диверсификация қилиш ва минтақадаги этник корейс жамияти билан алоқа каби соҳаларда қўшма ишлар учун ҳам асос яратади.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Спорт
77777
Жамият
56734
Жамият
55955
Жамият
51024
Жамият
//
Изоҳ йўқ