Жамият
2026 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 19 февраль кунига тўғри келиши ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ахборот берилган эди. Президентнинг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги (ПҚ–65-сон, 16.02.2026 й.) қарорга кўра, “Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи” деган эзгу ғоя асосида қуйидагиларга алоҳида эътибор берилади:
- кам таъминланган, эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
- маҳаллаларни ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик, адолат ва тарбия масканига айлантириш;
- ер, сув, ҳаво ва табиий муҳитни асраш, муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳ ва қабристонларни обод этиш;
- Рамазон ойи билан боғлиқ тадбирларни исрофгарчиликка йўл қўймасдан, ихчам, мазмунли ва тежамкорлик асосида ўтказиш.
Рамазон ойини ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар ОАВда кенг ёритилади.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
78285
Жамият
56989
Жамият
56250
Жамият
51297
Жамият
//
Изоҳ йўқ